
Ироқ Курдистони мухтор вилояти раҳбари Масуд Барзоний Эрбил шаҳрида БМТ Бош котибининг Ироқдаги махсус вакили Яном Кубиш билан учрашди.
Тарафлар шу йилнинг 25 сентябрь куни бўлиб ўтиши кутилаётган Ироқ курдларининг мустақиллик референдуми ҳақида суҳбатлашган.
Барзоний бу референдум Ироқ Курдистонида яшовчи курдларнинг эркинлик ҳуқуқи эканлигини қўшимча қилди.
Яқин Шарқ минтақасида узоқ йиллардан бери курдлар томонидан мустақил курд давлатини тузишга доир хатти-ҳаракатлар минтақадаги айрим давлатлар томонидан қаршиликка учраб келмоқда.
Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ибодий бу референдумни амалдаги конституцияга хилоф деб ҳисоблайди.