Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеода Президентнинг Адиблар хиёбони билан танишиш жараёни акс этган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеода Президентнинг Адиблар хиёбони билан танишиш жараёни акс этган.
“Бу боғ одамларга маънавият берадиган, маърифат берадиган жой бўлиши керак. Шоирларимиз Ҳамид Олимжон, Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповнинг ижодига бағишланган кўргазмалар зали ташкил этилади. Болалар келиб, Зулфия опамни кўриб кетса, Ҳамид Олимжонни кўрса, бошқаларни ҳам зиёрат қилса, шунда уларнинг руҳи шод бўлади”, дейди Президент.
Маълумот учун, Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонига таниқли ёзувчи ва шоирлар Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Ғофур Ғулом, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, адабий танқидчи Озод Шарафиддиновнинг ҳайкаллари ўрнатилган. Боғда мумтоз адабиётимиз устуни Алишер Навоийнинг ҳайкали ҳам савлат тўкиб турибди.