...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотогалерея: Наманганда Адиблар хиёбони очилди


12:48, 28.05.2018 Жамият
 3 452

Хиёбонга ўн нафар адибнинг бюстлари ўрнатилди.

Наманган шаҳрида Бобораҳим Машраб ҳайкали қад ростлаган майдон Адиблар хиёбони дея ном олди.
 
Ушбу хиёбондан Машраб издошлари сифатида миллий адабиётимизга бебаҳо ижод намуналари билан катта ҳисса қўшган Нодим Намангоний, Хилватий, Муҳаммадшариф Сўфизода, Исъҳоқхон Тўра Ибрат, Набихон Чустий, Рафиқ Мўмин, Усмон Носир, Зафар Диёр, Ҳусниддин Шарипов, Ҳабиб Саъдулла сингари ўн нафар адибнинг бюстлари жой олди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 

Машрабхонлик ҳафталигининг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров Бобораҳим Машраб ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Наманган ва наманганликлар ҳаётидаги юксалишлар, Президент эътибори, ташаббус ва тавсиялари асосида рўй бераётган янгиланишларни эътироф этди.


Адиблар хиёбонидан бюсти ўрин олган ўчмас сиймоларнинг оила-аъзолари номидан адабиётшунос ва ҳуқуқшунос олим Рустам Ҳусниддинович Шарипов сўзга чиқиб, вилоят раҳбариятига, адабий илмий жамоатчилигига ва ҳайкалтарошларга самимий миннатдорчилик билдирди.
















 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Наманган Адиблар хиёбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар