Отабек Султонов олдин ҳам ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланган.
Аниқланишича, фуқаро Отабек Султонов харидор билан 18 минг АҚШ долларини 8150 сўм курсида 146 млн 700 минг сўмга алмаштиришни келишиб олган бўлган.
Тезкор ходимлар эса уни 8 минг 900 АҚШ долларини 72 млн 535 сўмга сотаётган вақтида қўлга олишган. Маълум бўлишича, фуқаро Отабек Султонов аввал ҳам ноқонуний валюта олди-сотдиси билан мунтазам шуғулланиб келган.
У “оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади” деган нақлга амал қилганида эди, “сўнгги” пушаймони ўзига “душман” бўлмаган бўлар эди.
Қонунчилик нормаларини бузганлиги сабаб, жорий йилнинг сентябрь ойида маъмурий жавобгарликка тортилган Отабек Султонов қилмишидан хулоса чиқариб, мамлакат қонунларини ҳурмат қилиш ўрнига ноқонуний ҳаракатни давом эттирди.
“O‘zbekiston 24” телеканалининг хабарига кўра, унга нисбатан Қашқадарё вилояти департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.