Мижозларнинг халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласидаги кўплаб мурожаатлари инобатга олинди.
МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг хабар беришича, халқаро пул ўтказмаларини банк пластик карталаридан юбориш масаласида кўплаб мурожаатлар бўлган.
Бунинг натижаси ўлароқ Россия, Қозоғистон, Украина, Беларусь, Молдова, Озарбайжон ва Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмаларини нақд пулда ва пластик карталаридан амалга ошириш мумкин.