...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: машҳур Matiz ҳайдовчиси қўлга тушди


12:31, 12.03.2018 Жамият
 10 141

Ушбу видеоролик ижтимоий тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Matiz ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатлангани ҳақида видеолавҳа тарқалган эди.
 
Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида машҳурликнинг ғайриоддий усулидан фойдаланган шоввоз ҳайдовчи аниқланди.
 
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Чинобод кўчаси Камолиддин Ориф ал-Бухорий масжиди қаршисида йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига чиқиб ҳаракатланган ҳайдовчи – 1998 йилда туғилган Ф.М. бўлиб чиққан.


 
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли 128х5-1 (энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида) моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Матиз ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар