Фойдаланувчи далада кетмон билан ер чопаётган бир гуруҳ аёллар суратини тармоққа жойлаштириб, шундай изоҳ қолдирган.
Facebook фойдаланувчи Лазиз Раҳматовнинг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаштирган суратлари ва унга ёзиб қолдирган изоҳи кишини узоқ ўйга солади. У далада кетмон билан ер чопаётган бир гуруҳ аёллар суратини тармоққа жойлаштириб, шундай изоҳ қолдирган:
“Юрт бўйлаб сафарлар чоғида бир нарса киши қалбига оғриқ солади. Дала-даштда, кўча-куйда, қўйингчи кўпдан кўп жойда аёлларимиз кетмон ва бел кўтариб ишлаётганига гувоҳ бўламан. Сайёҳлар ҳам қизиқиб кўпроқ шундай ҳолатларни тасвирга олишаяпти. Меҳнаткаш ва танти, олийҳиммат эркакларимиз қаердасиз?”
Сиз нима дейсиз?