...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида янги факультет очилади


15:40, 22.11.2018 Жамият
 2 704

Ўзбекистон Халқаро модалар академияси билан алоқаларни мустаҳкамлайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов  Париждаги Халқаро модалар академияси Президенти Жан-Филлип Ваклюэр раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
 
Учрашувда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.
 
Музокаралар натижасида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда факультет очиш ҳамда 2019-2020 ўқув йилидан қабулни амалга ошириш режалаштирилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Иномжон Мажидов Халқаро модалар академияси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар