...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернет “отаси” ўз ихтиросидан ташвишда эканини айтди


20:14, 29.03.2018 Олам
 7 242

Айниқса, йирик корпорациялар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз тасарруф этиши билан боғлиқ можаролар авж олаётгани барчани бирдек ташвишга солиб қўйди.

Интернет кашфиётчиси Сэр Тимоти Жон Бернерс-Ли ўзининг дунёни ўзгартирган ихтироси дастлаб ўйланганидан буткул ўзгариб кетганини айтди.
 
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда Интернет ҳаётий заруратга айланганига қарамай унинг очиқлиги ва шаффофлиги учун кураш тўхтамаяпти.
 
Жаҳон ўргимчак тармоғи яратувчисининг фикрича, 29 йил аввал, тармоқ яратилаётган пайтда, у маълумотларни эркин алмашиш ҳамда ҳамкорлик қилиш бўйича очиқ платформа сифатида ўйланган.
 
Лекин ҳозирга келиб одамлар ўзининг шахсий маълумотларини назорат қилолмай қолиши ихтирочида тобора кўпроқ хавотир уйғотмоқда.
 
Тимоти Жон Бернерс-Ли ижтимоий тармоқлар даври Интернетни ва одамларнинг у ҳақидаги фикрларини ўзгартириб юборганини таъкидлади. Сўнгги йигирма йилда Интернетнинг очиқлигини таъминлашга қаратилган уринишларни кузатиб, бу иш нечоғли қийин эканига амин бўлди.
 
Айниқса, йирик корпорациялар фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини уларнинг розилигисиз тасарруф этиши билан боғлиқ можаролар авж олаётгани барчани бирдек ташвишга солиб қўйди.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун Шаржа (БАА) шаҳрида ҳукуматлараро алоқалар бўйича халқаро форум иш бошлади. Унда Интернет “отаси”дан ташқари Оқ уйнинг собиқ матбуот котиби Шон Спайсер, Нобель мукофоти совриндори Лех Валенса, Википедия асосчиси Жимми Уэльс ҳам иштирок этмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Интернет ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!