...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: 4 ёшли қизини урган отанинг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда...


21:05, 16.11.2017 Жамият
 18 849

Хурсанд бўладиган томони, ҳуқуқ-тартибот идоралари бу воқеага дарҳол ўз муносабатларини билдиришди.

4 ёшли қизини таҳқирлаган, ўз жигарбандига ҳам жисмонан, ҳам руҳан шикаст етказган Хуршид Абдураҳмоновнинг хатти-ҳаракатларини ҳеч бир сўз билан тушуниб бўлмайди.
 
Аввал хабар берганимиздек, апрель ойида содир бўлгани айтилаётган ва ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилгани бугун, 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда ҳам тасдиқланди.
            
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ишни нафақат ота ўз фарзандига нисбатан, балки бегона киши ҳам қилиши мумкинлигига ишонишмаяпти. Айрим фойдаланувчилар ижтимоий тармоқлар, унинг қўлга олинганини олқишланган бўлса, айримлар уни аёвсиз жазолаш кераклиги борасида ўз фикрларини билдиришмоқда.


 
Албатта, бу ҳолатни таҳририятимиз ходимлари билан бирга кўрар эканмиз, биз ҳам одам боласи қилиши керак бўлмаган воқеа содир бўлгани ва бундан бизнинг кўнглимиз хира тортганини таъкидлаб ўтишимиз керак. Хурсанд бўладиган томони эса ҳуқуқ-тартибот идоралари бу воқеага дарҳол ўз муносабатларини билдириб, тезкор чора-тадбирларни бажаришди.


 
Жумладан, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Бобур Деҳқонов айбланувчи қамоққа олинганини тасдиқлади ва унга жазо муқаррар эканлиги айтиб ўтди.  
 
Танганинг икки томони бўлгани каби тергов жараёни барча масалага ойдинлик киритади ва суд бу ҳолатга сўнгги баҳони беради, деган умиддамиз.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИБ Хуршид Абдураҳмонов Бобур Деҳқонов Ижтимоий тармоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар