...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда яна бир ўзбекистонлик қаҳрамонлик кўрсатди


12:08, 12.03.2018 Олам
 7 459

Лекин кучлар тенг келмагани оқибатида итлар галаси ўспиринни ғажиб ташлаган.

Москва вилоятининг Истра шаҳар округига қарашли Курсаково посёлкасида истиқомат қилган Олег Шушунов 11 март куни кечаси кўчадаги аёлни итлардан қутқараман деб ўзи ҳалок бўлди.
 
19 ёшли ўспириннинг қаҳрамонона ҳаракати ҳақида “МК” портали хабар берди.
 
Маълум бўлишича, тўққизта ит дугонасиникидан келаётган 26 ёшли Кристинанинг йўлини тўсган. Итлардан бири қизни йиқитган, қолганлари унинг устига ташланган.


 
Воқеа гувоҳига айланган 19 ёшли Олег Шушунов таёқ билан итларни ҳайдашга уринган. Лекин кучлар тенг келмагани оқибатида итлар галаси ўспиринни ғажиб ташлаган.
 
Тўдани беш киши ҳайдашга муваффақ бўлган. Кристина шифохонага олиб кетилган.
 
Нашрнинг аниқлик киритишича, қаҳрамон ўсмирнинг оиласи Россияга 4 йил аввал Ўзбекистондан кўчиб келган. Хонадонларни таъмирлаш бўйича корхонада ишлаган Олег бир неча ойдан сўнг фарзандли бўлиши керак бўлган.
 
Олегнинг оиласи итлар ҳужуми юзасидан аввал ҳам бир неча марта ички ишлар идораларига мурожаат қилган. Чунки икки йил аввал хонаки итлар йигитнинг укасини тишлаб олган. Бир йил аввал эса итлар тўдаси унинг онасини жароҳатлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқароси, самарқандлик Нуриддин Қирғизов Москва вилояти Софрино қишлоғида 2018 йил 31 январь куни ёнғин ичида қолган уйдан Россия фуқароси бўлган кекса аёлни олиб чиқаман деб ўзини ўтга ташлаган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Россия қаҳрамон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!