...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Коллеж ўқувчиси қотилликка қўл урди


19:26, 11.10.2018 Жамият
 8 748

Гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак транспорт касб-ҳунар колледи 3-босқич ўқувчиси 21 ёшли бошқа бир йигитнинг қотилига айланган. Ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган Бекжон Эшонқулов гумондор сифатида қамоққа олингани маълум қилинди. У қилмиши юзасидан терговда жавоб бермоқда.
 
Воқеа жорий йил 3 октябрь куни содир бўлган. 18 ёшли Бекжон Эшонқулов чорва молларини боқиш учун Болтажар қишлоғидаги далага чиққан ва у ерда эски таниши Аббосни учратиб қолган. Икки йигит ўртасидаги айтишув натижасида жанжал келиб чиққан. Оғир тан жароҳати олган Аббос шифохонада вафот этган.
 
Бекжон Эшонқуловга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” бандига асосан жиноят иши қўзғатилган. Бекжон Эшонқулов эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Қотиллик Пайариқ тумани коллеж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар