Ҳозирча мазкур ер силкинши оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Зилзила маркази Шимолий Курил шаҳридан 176 километр узоқликда, 33 километр чуқурликда жойлашган. Ҳозирча мазкур ер силкинши оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Жанубий Сахалин сейсмик станцияси вакилининг сўзларига кўра, зилзиладан кейин Курил ороллари яқинида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Мазкур ҳудудда 20 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ер силкиниши Россиянинг жануби-шарқидаги ҳудудларга ҳам таъсир кўрсатган.