...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев ва Назарбоев телефон мулоқотининг асосий мавзуси нима бўлди?


18:53, 11.10.2018 Жамият
 4 621

Президентлар фақатгина икки томонлама алоқалар ҳақида суҳбатлашмаган.

Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
 
Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги музокараларда эришилган келишувлар доирасида кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилганлар.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари ўзаро савдо айланмаси ҳажми изчил ортиб, номенклатураси кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этган. Ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.
 
Саноат, энергетика, транспорт-коммуникация, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда аниқ қўшма лойиҳалар бўйича ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланган.
 
Маданий-гуманитар, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларидаги фаол ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги, бу икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган.
 
Президентлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашганлар.
 
Томонлар энг муҳим масалалар, жумладан, минтақавий хавфсизликни таъминлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда самарали курашиш бўйича ёндашувлари муштарак эканини қайд этганлар.
 
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлида интилишлари қатъий эканини таъкидлаганлар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар