
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени УК расмий маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени УК расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 11 октябрь куни соат 14:24 да Чилонзор метро линиясининг Олмазор бекатида 14-сонли маршрут бекатнинг айланиш жойига келганда техник носозлик туфайли тўхтаб қолган. Ундан кейин келаётган поездларни айлантириш имконияти бўлмаган.
Шу сабабли метродаги поездлар ҳаракат жадвалини сақлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш, шунингдек, поездлар оралиғидаги масофа чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Пахтакор бекатида вақтинча поездлар иккинчи йўлга айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинган. Бу жараёнда поездлар қатновининг оралиқ масофаси 17 дақиқани ташкил қилган.
Юз берган техник носозлик жами 35 дақиқада бартараф қилинган ва метро поездлари яна ўз жадвали асосида ҳаракатини давом эттирган.
“Бундай техник носозлик туфайли юзага келган ноқулайлик учун Тошкент метрополитени маъмурияти барча йўловчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.