...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна пора. Яна ҳоким ўринбосари қўлга тушди


18:16, 11.10.2018 Жамият
 12 540

Мансабдорлар орасида ким кўп ва тез пора олиш мусобақаси бўлаётганга ўхшайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ходимлари ДХХ билан ҳамкорликда вилоятдаги коррупцион ҳолатни фош қилди.
 
Фуқаро М.А. прокуратурага мурожаат қилган. Унда Қумқўрғон туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. М.А.га Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га ер майдонини нотураржой сифатида ажратиб беришни ваъда қилиб, ундан 5000 АҚШ долларини пора тариқасида сўрагани айтилган.
 
Мурожаатга асосан прокуратура ва ДХХ ходимлари тезкор тадбир ўтказган ва ҳоким ўринбосари Ф.А.ни талаб қилинган 5000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ҳоким ўринбосари ва туман молия бўлими раҳбари, Юнусобод ҳокими, Наманган вилоятининг Чуст тумани ҳокими ўринбосари, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳокими ўринбосари, шунингдек, Наманган вилояти кенгаши депутати, Тошкент вилояти Молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Андижон шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси пора билан қўлга тушганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Коррупция Сурхондарё вилояти Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар