...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Фоҳишаликни касбга айлантириб олганлар


20:26, 30.11.2017 Жамият
 11 616

Тадбир давомида аниқланган 31 нафар енгил табиатли аёллар Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация Марказига топширилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 25 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ томонидан кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” комплекс умумпрофилактик ва тезкор тадбирлари ўтказиб келинмоқда.  

Жумладан, ўтган вақт давомида енгил табиатли аёл ва фоҳишаларни аниқлашга қаратилган “Орият” тадбири ҳам амалга оширилди.

Ушбу тадбир натижасида, 11 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, Ўз.Р ЖКнинг 131-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. 81 нафари эса ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарлар эса профилактик ҳисобга олинди.

Шунингдек, 89 нафар фоҳишалар Ўз.Р МЖтКнинг 190-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди, шундан, 25 нафар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда бўлган фоҳишалар яшаш маҳаллаларида муҳокама этилди.

Қолган 64 нафар бошқа вилоятларда доимий рўйхатда бўлган фоҳишалар яшаш жойларида муҳокама этиш учун тақдимномалар юборилди.

Тадбир давомида аниқланган 31 нафар енгил табиатли аёллар Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация Марказига топширилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ “Орият” тадбири Фоҳишалар аниқланди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар