...
МЕНЮ
ONLINE TV

Владимир Путин эртага футбол юлдузлари билан учрашади


19:54, 30.11.2017 Спорт
 3 065

Россия Федерацияси Президенти маросимда жаҳон футболи намояндалари билан учрашади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин эртага, 1 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Государственный Кремлёвский дворец” залида бўлиб ўтадиган маросимга 1300 нафардан ортиқ фахрий меҳмонлар таклифнома олишган.
 
Меҳмонлар орасида ЖЧда иштирок этадиган 32 жамоанинг 30 нафар мураббийларига алоҳида жой ажратилган.
 
Қуръа ташлаш маросими якунига кўра, жамоалар гуруҳларидаги рақибларини билиб олиш имкониятига эга бўлишади.
 
Маросим бошланмасдан олдин Владимир Путин Москвага келган жаҳон футболи намояндалари билан учрашади.
 
Улар ичида Никита Симонян, Диего Марадона, Кафу, Фабио Каннаваро каби собиқ футбол юлдузлари ҳам бўлади”, – дейилади Кремль хабарида.
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими эртага, 1 декабрь куни Москвадаги “Государственный Кремлёвский дворец” залида ўтказилади.
 
Маросим жараёнини Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти ҳисобланмиш Гари Линекер ва бошловчи Мария Команднаялар биргаликда олиб боришади. Таниқли актёр Иван Ургант маросимда бошловчи вазифасини бажаради.
 
ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
 
Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия, Перу.
 
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросимини “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган.
Акмалхон Эшонхонов
 

Теглар:Владимир Путин ЖЧ-2018 Қуръа ташлаш маросими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!