...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда кибержиноятлар сони ортиб бормоқда


19:40, 30.11.2017 Олам
 2 221

Россияда 2013 йилдан буён кибержиноятларни содир этиш олти баробар ошиб, уларнинг сони 11 мингдан 66 мингга етган.

Россияда 2013 йилдан буён кибержиноятларни содир этиш олти баробар ошиб, уларнинг сони 11мингдан 66 мингга етган, деб маълумот берди Россия Бош прокурори.
 
Россия Бош прокурорининг билдиришича, бундай жиноятлар информацион технологиялар ёрдамида амалга оширилиб, бунда асосан интернет орқали пулларни ўғирлаш, компьютер жосуслиги ва экстремизмни тарғиб қилиш билан шуғулланишмоқда.
 
Экспертлар жорий йилнинг октябрь ойида учта хакерлар гуруҳи Россияни “тарк этишганди”. Group-IB компанияси ходимларининг фикрига кўра, кибержиноятчиларнинг Россиядаги 2016 йилнинг иккинчи, 2017 йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти 55.4 миллион доллар миқдорида молиявий йўқотишларга сабаб бўлган.
 
Махфий ахборотларнинг ўғирланишидан кўрилган зарар эса 4 миллион долларни ташкил қилган. Мазкур компания ходимларининг фикрига кўра, Россия ҳудуди кибержиноятчи гуруҳлар учун “синов майдони” вазифасини бажармоқда. Улар бу ерда кибержиноятларни амалга оширганидан сўнг “глобал бозор”га чиқиб, фаолиятини давом эттиришади. 
Обил Сафаров

Теглар:Россия Бош прокурори Кибержиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!