...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Россиядан 12 дона ҳарбий вертолёт сотиб олди


19:29, 30.11.2017 Жамият
 3 615

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг “Рособоронэкспорт” компанияси билан 12 дона “Ми-35” ҳарбий вертолётини сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ўзбекистон ҳукумати Россиянинг “Рособоронэкспорт” компанияси билан 12 дона “Ми-35” ҳарбий вертолётини сотиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолади, деб хабар бермоқда РИА Новости агентлиги ўзининг вазият билан яқиндан таниш манбасига асосланиб.
 
Агентлик манбасининг хабар беришича “МИ-35 вертолетлари билан тааллуқли масалаларга “нуқта” қўйилган. Барча шартлар бўйича келишувга эришилиб, 12 вертолётни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган.
 
Вертолётларни етказиб бериш 2018 йилдан бошланади. Лекин ушбу манба вертолётларни етказиб бериш муддатларининг аниқ вақтини келтиролмаган.
 
Манбанинг таъкидлашича, Россия томонидан шартнома Ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведевнинг жорий йил ноябрь ойида Тошкентга расмий ташриф билан келган вақтида имзоланган. 
Обил Сафаров

Теглар:Медведев Россия ҳукумати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар