Ўзбекистон Ҳукумат раҳбари 7 сентябрь куни Россияда бўлади.
Бош вазирлар икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар масалаларда ўзаро ҳамкорлик қилишни муҳокама қилиши кутиляпти.
Асосий диққат эътибор атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълимга қаратилиши таъкидланган.
Музокаралардан сўнг Арипов ва Медведев раҳбарлигида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича 19- ҳукуматлараро йиғилиш бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзониши тахмин қилиняпти.