...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Google’ни сайловларга аралашиш керакмаслиги ҳақида огоҳлантирди


16:08, 04.09.2018 Олам
 2 198

Амалдорлар компанияга сайловларга аралашмаслиги кераклигини таъкидлаган.

Россия коммуникация назорати қўмитаси ва Бош прокуратура Google’га (YouTube’нинг хўжйини) жорий йил 9 сентябрь куни Москва мэрлиги учун бўладиган сайловларга аралашиши керакмаслиги ҳақида огоҳлантириб хат йўллади.
 
Амалдорлар YouTube’даги каналларда одамларни оммавий равишда қонунбузарликка чорлаш акцияси бўлаётганини пайқаб қолган. Шу сабаб Google’га эътироз келиб чиққан. Россия коммуникация назорати қўмитаси ва Бош прокуратура гап айнан ким ҳақида кетаётганига ойдинлик киритмаган.
 
“Google каби хорижий интернет-гигантларининг чекланмаган даражада имкониятлар яратиши ортидан Россияда барқарорликни издан чиқаришни истовчи баъзи шахслар фойдаланувчиларни ноқонуний ҳаракатлар қилишга ундаяпти”, деган қўмита бошлиғи ўринбосари Вадим Субботин.
 
Марказий сайлов комиссияси ҳам америка компаниясига турли акцияларда иштирок этишни тарқатгани учун мурожаат қилган. МСК аъзоси Александр Клюкин сайловлар бўладиган кун Алексей Навальний оммавий намойиш уюштиришни режалаштиргани учун шундай қилганини таъкидлаган.
 
Маълумот учун, Алексей Навальний россиялик мухолифатчи сиёсатчи. 1976 йил Москва вилоятида туғилган. Россияда коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борган текширувлари билан машҳур.
 
Навальний сиёсатда Владимир Путин бошлиқ Россия раҳбариятига қарши позицияда туради. “Тараққиёт” партиясининг асосчиси ва раиси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Google Алексей Навальний YouTube 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!