...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда АЭС қуриш бўйича келишув имзоланди


19:21, 07.09.2018 Олам
 4 752

Медведев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бошқаларига қараганда аҳамиятли эканини таъкидлади.

Ўзбекистонда Россия лойиҳаси бўйича АЭС қуриш бугун, 7 сентябрь куни имзоланади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро йиғилишда маълум қилди.
 
Медведев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бошқаларига қараганда аҳамиятли эканини таъкидлади.
 
“Биз ушбу алоҳида илмий тадқиқотларга асосланган лойиҳадаги ҳамкорлик амалий қисмга ўтганидан хурсандмиз. Бугун Ўзбекистондаги АЭСни рус дизайни бўйича жиҳозлаш тўғрисида келишув имзоланади, майдонда тадқиқот ишлар аллақачон бошланган”, деди Медведев.
 
Россия Бош вазири мазкур лойиҳа стратегик характерга эгалиги ва келажак ўн йилда икки мамлакат ўртасида юқори технологик ҳамкорлик қилиш учун пойдевор бўлишини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Абдулла Арипов Дмитрий Медведев Ўзбекистон-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!