Хорижий ҳамкорлар ва маҳаллий тадбиркорлар биргаликда мотоцикллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Мотоцикл ишлаб чиқарувчи ушбу корхона фаолияти россиялик ҳамкорлар билан тенг шерикчилик тамойили асосида амалга оширилган.
Лойиҳага киритилган 2 миллиард сўмга яқин маблағ асосида корхонада йилига 7000 та юк ташувчи мотоцикллар ишлаб чиқарилади.
Ҳозирги кунда мотоциклларга керакли эҳтиёт қисмларнинг 55 фоиздан ортиқ қисми мазкур корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилиши маълум қилинди. Маҳаллийлаштириш дастури асосида бу кўрсатгия яқин вақт ичида 85 фоизга етказилиши кўзда тутилган.