Етарли тиббий ёрдам кўрсатилмагани натижасида аёл 27 сентябрь куни соат 08:30 ларда шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасида бирлашманинг икки шифокори айбни ўзидан соқит қилиш мақсадида беморнинг аҳволи тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиргани аниқланди.
Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Тохир Тоиров ва бирлашма тез ёрдам бўлими шифокори Восит Вохидовлар ўзаро жиноий тил бириктириб, Ҳ.Ҳамидованинг касаллик тарихига беморнинг аҳволи ўртача эканлиги тўғрисида қалбаки маълумотлар киритиб, касаллик тарихини сохталаштириб, экспертиза текшируви учун тақдим қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.Тоиров ва В.Вохидовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, шу жиноят ишига қўшилган.