...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмон ва БМТ Бош котиби минтақадаги сув масалаларини муҳокама қилди


12:19, 23.03.2018 Олам
 2 216

Мазкур конференцияда Марказий Осиё минтақаси учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган сув масалалари юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар билдирилди.

Жорий йилнинг 21 март куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги БМТ бош қароргоҳида ташкилот Бош котиби Антониу Гуттериш билан учрашди.
 
Ушбу учрашув “Сув – 2018-2028 йилларда барқарор ривожланишнинг ўн йиллиги учун” деб номланган халқаро конференция доирасида ташкил қилинди.
 
Мазкур конференцияда Марказий Осиё минтақаси учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган сув масалалари юзасидан таклифлар ва мулоҳазалар билдирилди.


 
Хусусан, Тожикистоннинг мазкур минтақада сув ва ундан фойдаланишдаги иштироки алоҳида қайд этиб ўтилди ва 2030 йилга қадар мазкур минтақада БМТ Тараққиёт дастури ҳамда тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича фаолияти доирасида Тожикистоннинг тараққиёт ва ривожланиш стратегияси муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказиладиган сув ва ундан фойдаланиш масалаларига бағишланган конференция фаолиятига ҳам алоҳида урғу берилди.
 
Антониу Гуттериш Тожикистоннинг сув бўйича ташаббусларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилгани ҳолда ушбу бой ресурсдан унумли фойдаланиб, минтақадаги иқлим ўзгаришининг олдини олиш зарурлигини таъкидлади.
 
Суҳбат давомида Душунбеда жорий йилнинг 4-5 май кунлари бўлиб ўтадиган терроризм, экстримизм ва гиёҳвандликка қарши кураш бўйича халқаро конференция масалалари ва Тожикистон ҳамда минтақа учун хавф бўлиб турган Афғонистондаги вазият борасида фикрлар алмашилди.
Икром Раҳмон

Теглар:БМТ Имомали Раҳмон сув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!