Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг иш режасида назарда тутилмаган мажлисларни ўтказиш тақиқланади.
Дастурда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибидаги идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш назарда тутилган.
Лойиҳада:
бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида муайян идорага раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш;
вазирлик ва идора раҳбарлари шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида улар томонидан тайёрланган ҳужжатларни Бош вазирга бевосита ахборот бериш тартибини жорий этиш;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг иш режасида назарда тутилмаган мажлисларни ўтказишни тақиқлаш;
ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудий ривожланиш, шунингдек, ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги ваколатларини, унинг аъзолари жавобгарлик чегараларини аниқ белгилаш;
Вазирлар Маҳкамасининг Президент, Олий Мажлис, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа марказий идоралар билан ҳамкорлиги механизмини ишлаб чиқиш;
ижро ҳокимияти органлари тизимини оптималлаштириш назарда тутилади.
Маълумот ўрнида, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.