Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
2019 йил Давлат дастури лойиҳаси 253 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга тадқим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Шунингдек, жамоатчилик муҳокамалари доирасида фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида давра суҳбатлари, мунозалар, очиқ мулоқотлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Кенг жамоатчилик вакиллари, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида бўлиб ўтиши кутилаётган муҳокамалар давомида келиб тушган барча фикр ва таклифлар натижасида Давлат дастури лойиҳаси янада такомиллаштирилиши таъкидланган.
“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат дастури лойиҳаси билан тўлиқ танишиш учун мазкур ҳаволага босинг.