...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазир ўринбосари Арипов лавозимидан озод этилди


12:17, 16.04.2018 Жамият
 32 228

Комилжон Арипов Фавқулодда вазиятлар вазирлигида 5 йил фаолият юритди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комилжон Арипов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, Арипов 9 апрель, ўтган ҳафтанинг душанба куни лавозимдан озод этилган. Унинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
 
Комилжон Арипов Фавқулодда вазиятлар вазирлигида 5 йил фаолият юритди.
 
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири бўлиб ишлаган Рустам Жўраевнинг жорий йил февраль ойида Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланиши ортидан ФВВ раҳбарсиз қолганди. Ва бугунгача Жўраев ўрнини эгаллайдиган тайинли номзод чиққани йўқ.
 
Айни дамда Комилжон Ариповдан бўш қолган ўринга ҳам эга топилмаган.
 
Ҳозирда вазирлик бошқаруви Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўйича вазир ўринбосари Соҳиб Убайдуллаевич Қудратов ҳамда Моддий - техник таъминот ва молия иқтисод бўйича вазир ўринбосари​ Азизбек Раҳимович Латифжоновга қолган. 

Теглар:Комилжон Арипов ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар