Университетнинг биринчи курс талабалари учун тадбир уюштирилди.
Маросимда муассаса раҳбарияти ва таклиф этилган меҳмонлар томонидан табриклар билдирилди.
Шунингдек, тадбир жараёнида талабаларга талабалик гувоҳномалари топширилган.
Маълумот ўрнида, ушбу университетга 520 нафар талаба қабул қилинди. Улар бешта йўналиш ва махсус сиртқи бўлимда ўқишади.
Мазкур жараёнда Термиз шаҳри ва барча туманлар кесимида педагогларга бўлган эҳтиёж ҳисобга олинди. Шунга мувофиқ, берилган квоталар тақсимланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Сурхондарёда учта нуфузли ОТМнинг филиали, жумладан, Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиали очилиши ҳақида хабар қилган эдик.