Ууниверситетда “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни университет ректори Шавкат Шарипов ва Informascope компанияси бошқарув директори Қуванч Чинар иштирокида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Тошкент давлат педагогика университетида замонавий талаблар даражасида “SMART университет” элементларини жорий этиш бўйича бир қатор амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Жумладан,
- университетда мавжуд турли хил ахборот тизимлари, компьютер дастурларини ўзаро интеграция қилиш;
- фойдаланувчиларни ягона идентификация тизим орқали исталган жойдан университет ресурсларидан фойдаланишларини йўлга қўйиш;
- бугунги кундаги қурилмаларга мос иловалар яратиш эвазига мавжуд тизимлардан фойдаланиш географиясини кенгайтириш;
- талабалар билимини назорат қилишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш;
- битирув малакавий ишлари, магистр PhD ва DSc диссертацияларини, “плагиат”га текшириш автоматлаштирилган тизимини шакллантириш;
- “SMART” технологиялардан фойдаланиш бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун “мастер-класслар” ташкил қилиш.
Музокаралар якунида Informascope компанияси билан университетида “SMART университет” элементларини босқичма-босқич жорий этишга киришилди.