Алламжонов Дима Қаюм кутубхонаси фаолиятига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида унга кўплаб китобларни ҳадя қилди.
Бу воқеалардан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ижтимоий тармоқлар орқали чиқиш қилиб, Дима Қаюмдек инсонлар Президентнинг китобхонлик бўйича қўйган талабини бажаришда катта ҳисса қўшишини таъкидлади.
Алламжонов Дима Қаюм кутубхонаси фаолиятига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида унга кўплаб китобларни ҳадя қилди. Бу ҳақда Дима Қаюм ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Президент Матбуот котибидан китоблар келди. Китобларни вилоят ҳокимлиги умумий бўлим мудири Маърифатхон Охунжонова ҳамда Гулбаҳор опамиз чиройли қилиб топшириб кетишди”, деб ёзади Дима Қаюм.
Эслатиб ўтамиз, Халқ демократик партиясининг Риштон тумани кенгаши депутати Шоҳруҳ Ўктамов ҳам Дима Қаюмга тегишли кутубхонани сақлаб қолиш мақсадида бозор маъмуриятига депутатлик сўрови юборган эди.
Орадан кўп ўтмай, ушбу кутубхонани кўчириш муддати узайтирилгани ва бозор маъмурияти томонидан кутубхонага янги жой ажратилиши маълум қилинган.