Наврўз арафасида икки мамлакат аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Тожикистон Республикаси фуқароларига ушбу Битимни расман кучга киришига қадар вақтинчалик қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2018 йил 16 мартдан эътиборан Тожикистон Республикаси фуқаролари амалдаги сафар ҳужжатлари (дипломатик, хизмат ва хорижга чиқиш умумий фуқаролик паспорти) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин.
Битимнинг кучга кириш санаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Тожикистон Республикасида бўлишига нисбатан қўлланиши тўғрисидаги маълумот қўшимча тарзда эълон қилинади, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати.