Энг юқори деб белгиланган 7 баллик кўрсаткични 148 та авиакомпания қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Энг хавфсиз дея тан олинган 20 та авиакомпания сафига АҚШнинг тўртта, Япониянинг иккита, Бирлашган Араб Амирликларининг иккита авиакомпанияси киритилди. Финляндиянинг Finnair, Голландиянинг KLM, Германиянинг Lufthansa ва Буюк Британиянинг Virgin Atlantic авиакомпаниялари ҳам мазкур рўйхатга киритилди. Мухбирларнинг хабар қилишича, энг юқори деб белгиланган 7 баллик кўрсаткични 148 та авиакомпания қўлга киритишга муваффақ бўлди. Uzbekistan Airways 6 баллга, Tajik Air 3 баллга , Turkmenistan Airlines 4 баллга, Қозоғистонинг Air Astana авиакомпанияси 5 баллга лойиқ кўрилди, дея хабар беради 12news.uz нашри.
Қирғизистон авиакомпаниялари бу рейтингга киритилмади. Яна 50 та авиакомпания уч балл ва ундан кам балл олди. Airlineratings.com рейтингни тузишда миллий ва халқаро авиация ташкилотлари томонидан ўтказилган аудитларга таянади. 20 та хавфсиз авиакомпанияни танлашда эса хавфсизлик ва хизмат кўрсатишда инновациянинг жорий қилинишига аҳамият берилади.