...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Lufthansa” авикомпанияси банкрот бўлган “Air Berlin”ни сотиб олади


15:54, 12.10.2017 Олам
 1 653

Икки авиакомпания раҳбарлари бугун Берлин шаҳрида музокара ўтказади.

Германиянинг “Lufthansa” авиакомпанияси ўзини банкрот деб эълон қилган “Air Berlin” авиакомпаниясининг катта улушини сотиб олади. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.
 
Германия матбуотида тарқалган хабарларга кўра, “Lufthansa” авиакомпаниясининг директори Карстен Спохр касотга учраган “Air Berlin” авиакомпаниясининг 81 та йўловчи самолётини сотиб олади. “Air Berlin” авиакомпаниясининг 3 минг нафар ходимини “Lufthansa”да иш бошлашини маълум қилган.
 
Икки авиакомпания раҳбарлари бугун Берлин шаҳрида музокара ўтказади.
 
“Air Berlin” авиакомпаниясининг умумий қарзи ҳозирда 1,3 миллиард АҚШ доллар эканлиги айтилмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Германия Lufthansa Air Berlin 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!