...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси бешинчи бор "Олтин тўп"ни қўлга киритди


00:00, 12.01.2016 Спорт
 3 193

Овоз берганларнинг 41,33 фоизи Мессини қўллаб-қувватлаган.

11 январь куни Швецариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Бу ҳақда “sports.uz” хабар бермоқда.
Унга кўра, “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп-2015” мукофотига лойиқ деб топилди. Овоз берганларнинг 41,33 фоизи Мессини қўллаб-қувватлаган.

Иккинчи ўрин “Реал Мадрид” жамоаси етакчиси Криштиану Роналдуга насиб этди. Хабарда илова қилинишича у 27,76 фоиз овоз тўплаган. 7,86 фоиз овоз жамғариб олган “Барселона” аъзоси Неймар эса учинчи ўринга лойиқ кўрилди. 

Теглар:Лионель Месси Криштиану Роналду Неймар Олтин тўп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!