...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозоғистонга Бухоро ва Самарқанддан ҳам парвоз қилишингиз мумкин


12:07, 07.12.2017 Жамият
 1 932

Шунингдек, Фарғона водийсидаги шаҳарлардан бирига ҳам парвоз йўналиши йўлга қўйилиши мўлжалланган.

Қозоғистоннинг йирик “Air Astana” авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишдаги парвозларни йўлга қўйишни мўлжаллаяпти. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
 
Айни вақтда Остона ва Олма-отадан парвоз қилувчи самолётлар фақат Тошкент шаҳрига қўнади ва шу шаҳардан жўнайди.
 
Авиакомпаниянинг ҳудудий вакили Евгений Крутовнинг айтишича, келаси йилдан Бухоро ва Самарқандга ҳам парвозлар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллигига бағишланган конференцияда маълум қилинди.
 
Самарқанд-Олма-ота, Бухоро-Олма-ота, Бухоро-Остона йўналишида парвозлар жорий этилиши кутилмоқда.
 
Шунингдек, Фарғона водийсидаги шаҳарлардан бирига ҳам парвоз йўналиши йўлга қўйилиши мўлжалланган. Ҳозирда Наманган, Андижон ёки Фарғона аэропортларидан бири танланмоқда. Мазкур шаҳарлардаги аэропортлар шаҳар инфраструктура даражаси, аэропортдаги шароитлар ва хизмат кўрсатиш кўрсаткичларига қараб танланади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:“Air Astana” авиакомпанияси Остона Олма-ота Самарқанд-Олма-ота Бухоро-Олма-ота Бухоро-Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар