“Парвоз вақтида бизга самолётда бомба борлиги ҳақида хабар берилди. Биз аллақачон Нью-Йоркка етган эдик ва бирданига ортга бурилдик”, дейди Оксана Чусовитина.
Ўзбекистонлик спортчи, Олимпиада ўйинларида етти марта иштирок этган ва ушбу кўрсаткичи билан “Гиннесс Рекордлари” китобига кирган Оксана Чусовитина ушбу самолёт бўртида бўлгани маълум бўлди.
“Парвоз вақтида бизга самолётда бомба борлиги ҳақида хабар берилди. Биз аллақачон Нью-Йоркка етган эдик ва бирданига ортга бурилдик. 10 дақиқа ичида биз ўтирган самолёт ерга қўнди. Биз самолётни текширишади ва қайта парвоз қиламиз, деб ўйлаган эдик. Лекин бундай бўлмади. Бизни эвокуация қилинганидан кейин, парвоз бекор қилинди”, дейди гимнастикачи Оксана Чусовитина.
Маълумотларга кўра, Германияниинг “Lufthansa” авиакомпаниясига офисларидан бирига номаълум шахс қўнғироқ қилиб, самолётда бомба борлигини айтиб, таҳдид қилган. Шундан сўнг учувчи самолётни яқин атрофдаги аэропортга тезкор қўндиришга қарор қилган.
Маълумот ўрнида, Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатининг учта олтин, тўртта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, 1992 йилги Олимпиада ўйинларида умумжамоа таркибида олтин медалга сазовор бўлган.