...
МЕНЮ
ONLINE TV

Авиаҳалокатга учраган “Шапекоэнсе” жамоасининг майдони чемпионатнинг сўнгги турида бўш қолди


16:17, 13.12.2016 Олам
 2 913

Чемпионатнинг сўнгги туридаги ўйинга йиғилган футболчилар, мухлислар ва ҳакамлар жамоанинг ҳалок бўлган футболчилари хотирасига бир дақиқалик сукут сақладилар.

29 ноябрь куни Бразилиянинг “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзолари бўлган самолёт Колумбияда ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Таркибидаги деярли барча ўйинчилари авиаҳалокат қурбони бўлган “Шапекоэнсе” жамоасининг футбол майдони Бразилия чемпионатининг сўнгги турида бўш қолди. Бу хақда “Euronews.com” сайти хабар берди.
 
Жамоанинг иккинчи таркиби рақиблар билан ўйин ўтказмасликка келишиб олган. Аслида бу ҳолат учун клубга жарима тўланиши керак эди. Бироқ чемпионат ташкилотчилари жамоанинг фожиали тақдирини ҳисобга олиб жарима солишмади.
 
Чемпионатнинг сўнгги туридаги ўйинга йиғилган футболчилар, мухлислар ва ҳакамлар жамоанинг ҳалок бўлган футболчилари хотирасига бир дақиқалик сукут сақладилар. Томошабинлар ўриндиғидаги мухлислар футболкалари ва кўплаб стендларга “Шапекоэнсе” жамоасининг қурбони бўлган футболчилари исмини ёзиб олишган эди.
 
“Шапекоэнсе” жамоаси футболчилари, мураббийлар ва журналистларни Колумбияга олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учраган бўлиб, текширувлар натижасида самолётдаги 77 нафар йўловчидан 6 нафари омон қолган.
 
Самолётнинг ҳалокатига ёқилғи етишмагани сабаб бўлгани айтилган. Кейинги текширувларда нега хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани ўрганилмоқда.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шапекоэнсе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!