3 декабрь куни Бразилиянинг Шапеко шаҳрида хотира маросими ўтказилади.
64 нафар бразилиялик, 5 нафар боливиялик, 1 нафар венесуэлалик ва парагвайлик футболчиларнинг тобутлари ўз мамлакатлари байроқлари билан ўралган ҳолда Бразилияга олиб келинди.
Бугун, 3 декабрь куни Бразилиянинг Шапеко шаҳрида хотирлаш маросими ўтказилиши ва унда 100 мингдан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда. ФИФА раҳбари Жанни Инфантино мазкур маросимда иштирок этиш учун Австралияга ташрифини бекор қилди.
Бразилия президенти Мишел Темер ҳам Шапеко шаҳрига келиши кутилмоқда.
Марҳум футболчиларнинг тобутлари жамоанинг стадионигача шаҳар бўйлаб олиб ўтилади.