...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дубайнинг сунъий пальма оролида йирик ёнғин


14:20, 13.12.2016 Олам
 3 439

Ёнғин оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаяпти.

Дубайнинг сунъий Palm Jumeira оролидаги машҳур меҳмонхонанинг бир неча қавати олов ичида қолди. Меҳмонхонадаги одамлар дарҳол эвакуация қилинди. Бу ҳақда “NTV” телеканали хабар бермоқда.
 
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали ёнғин тепа қаватда юзага келганини кўриш мумкин. Олов асталик билан пастки қаватларга тарқала бошлаган.
 
Маълумотларга қараганда, ёнғин кечаси юз берган. Олов бир неча соат давомида ўчирилган.
 
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2016 йил кириб келишига бир неча соат қолганида Дубайнинг машҳур 63 қаватли “The Address Hotel” меҳмонхонасида ёнғин содир бўлганди. Ўшанда олов ўнлаб қаватларни қуршаб олганди.
Дурдона Расулова

Теглар:Дубай Ёнғин Меҳмонхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!