Самолёт минг фут баландликдан қулаган. Унинг қулашига нафақат ёқилғи тугагани, балки электрон мосламаларнинг ишламай қолгани ҳам сабаб бўлган.
Самолёт билан алоқа йўқолишидан аввал, учувчи Микель Кирога “GPS ишламаяпти, нима бўлаётганига тушунмаяпман. Бизда электроник мосламалар тўлиқ ишдан чиқди, электроник мосламалар тўлиқ ишдан чиқди! Қўниш учун координатларни беринг! Мен радар билан алоқани йўқотдим. Қўниш координатларини беринг! Қўниш учун координаталарни беринг! Биз қулаяпмиз! Учиш йўлакчаси координатларини беринг! Биз 1000 фут баландликдамиз”, деб хабар юборган.
Бундан ташқари, самолёт қулашидан аввал экипаждан ёқилғи тугагани ҳақида ҳам хабар келган.
Учувчилардан бири “Бизда ёқилғи билан муаммо бор, фавқулодда қўниш учун рухсат сўраймиз”, деб хабар берган.
Колумбия Транспорт вазирлиги қулаган самолётнинг “қора қути”си топилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Самолётнинг аксар йўловчилари “Шапекоэнсе” жамоаси футболчилари бўлган. Самолётдаги футболчилардан уч нафари: икки дарвозабон ва ҳимоячи омон қолган эди. Бироқ асосий дарвозабон Данило шифохонада жон берди.