...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғон-Ўзбек авикомпаниялари ҳамкорликни бошлади


12:20, 29.11.2017 Жамият
 2 129

“Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонасида Kam Air хусусий ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш юзасидан халқаро келишувлар ҳам имзоланди.

2017 йилнинг 29 ноябрь куни Афғонистоннинг Kam Air хусусий авиакомпанияси Қобул-Тошкент йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди.

Энди Афғонистон фуқаролари 90 дақиқа вақт оралиғида Ўзбекистонга учиб келиш имкониятига эга бўлишди. Эслатиб ўтамиз, Афғонистон фуқаролари олдин Туркия ёки БАА орқали бир ярим кун давомида Тошкентга етиб келишлари мумкин эди.

Kam Air авиакомпанияси йўловчилари Европанинг қатор мамлакатларига сафари давомида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан транзит сифатида фойдаланишлари мумкин бўлади. 

Иккитомонлама келишиувга биноан энди афғонистонлик учувчилар Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг Учувчилар мактабида ўқишлари мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:хусусий авиакомпанияси Kam Air Uzbekistan Airways Technics 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар