“Бизнес-класс” категориясида ғолиблик Россиянинг “Аэрофлот” компаниясига насиб этди.
Айтиш керакки, Туркиянинг “Turkish Airlines” авиакомпанияси илк бор бундай рейтингда юқори ўринни эгаллади. Ундан аввал, 6 йил давомида етакчилик “Lufthansa” компаниясига тегишли бўлган.
“Бизнес-класс” категориясида ғолиблик Россиянинг “Аэрофлот” компаниясига насиб этди. “Тежамкор” ва “Биринчи класс” категориясида эса “Lufthansa” авиакомпанияси ғалаба қозонди.
“Thomas Cook Airlines” компанияси энг яхши чартер парвоз амалга оширувчи авиакомпания деб топилди.
Шунингдек, Европанинг энг яхши аэропорти ҳам эълон қилинди. Унга кўра, ғолиблик Цюрих аэропортига насиб этди.