...
МЕНЮ
ONLINE TV

13 км баландликда учаётган самолёт бортида чақалоқ дунёга келди


15:14, 10.04.2017 Олам
 4 350

Аслида франциялик Нафи Дьяби ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бўлган.

7 апрель куни Конакридан Истанбул шаҳрига учаётган Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing-737 самолёти бортида чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда “Daily Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Мазкур рейс йўловчиларидан бири бўлган франциялик Нафи Дьяби ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида бўлган. Бироқ парвоз вақтида кутилмаганда тўлғоқ бошланиб қолган. Йўловчилар стюардессаларни ёрдамга чақиришган.
 
Шу тариқа, экипаж аъзоларининг ҳаракатлари билан 12 800 метр баландликда жажжи қизалоқ дунёга келди. Нафи Дьяби гўдакка Кадижу дея исм берди. Самолёт Буркина-Фасога тезкор қўнганидан сўнг, аёл ва унинг фарзандини клиникага олиб кетишди. Шифокорлар чақалоқнинг ҳам, онасининг ҳам саломатлиги яхши эканини маълум қилишган.
 
Boeing-737 самолёти бортидаги йўловчилар эса Turkish Airlines ходимларига тезкорлик ҳамда ёрдам учун миннатдорлик билдиришди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Turkish Airlines Самодаги туғруқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!