...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билл Клинтон Жорж Бушга пайпоқ совға қилди


15:04, 10.04.2017 Бу қизиқ
 3 938

1989-1993 йилларда АҚШ президенти бўлган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара эса 91 ёшда.

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ўзидан аввалги собиқ президент катта Жорж Бушнинг уйига ташриф буюрди ва унга пайпоқ совға қилди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.
 
“Бугун Хьюстонда катта Жорж Буш ва унинг рафиқаси билан вақтим мароқли ўтди. Биз фарзандларимиз, невараларимиз, ўтган кунлар, келажак ва пайпоқлар ҳақида суҳбатлашдик”, дейди Билл Клинтон ўз саҳифаси орқали. Мазкур пост остига у ногиронлар аравачасида ўтирган Бушга 2 жуфт янги пайпоқ ҳадя этаётгани акс этган фотосуратни ҳам жойлаган.
 
Гап шундаки, Жорж Буш ёрқин рангдаги ва қизиқарли тасвирлар акс этган пайпоқларни тўплайди. 1989-1993 йилларда АҚШ президенти бўлган Жорж Буш айни вақтда 92 ёшда, рафиқаси Барбара эса 91 ёшда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Билл Клинтон Жорж Буш АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!