...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самолёт баҳона! Лондон ва Москва даҳанаки жанги авж олмоқда


11:08, 31.03.2018 Олам
 5 705

Россия ва Буюк Британия ўртасида дипломатик алоқалар ёмонлашуви давом этмоқда.

Кеча, 30 март куни Буюк Британия пойтахти Лондондаги Ҳитроу аэропортида Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли А-321 самолётида аэропорт ходимлари томонидан тинтув ўтказилган, деб хабар бермоқда “Интерфакс”.
 
Нашрнинг ёзишича, самолёт қўнгач, Британия полицияси ва аэропорт божхона ходимлари йўловчилардан тезроқ бортни тарк этишини талаб қилган.


 
Аммо самолётда нима сабабдан текширув ўтказаётганига сабабини айтмаган.
 
Россия Ташқи ишлар вазирлиги буни Британия ҳукуматининг жамоатчилик ўртасида салбий фикрлар юзага келтириш учун яна бир ғаразли ҳаракати, дея баҳолади.
 
Лондон полицияси ушбу ҳолатга изоҳ берган ва буни Россиянинг асоссиз ёндашуви, деб атаган.
 
Шунингдек, полиция ҳаво кемаси бортида текширув ўтказилмаганини маълум қилган.
 

 
Россия Федерациясининг Лондондаги элчихонаси Британия ҳукуматига содир бўлган ҳолат юзасидан тушунтириш беришини сўраб, нота юборган.
 
Скрипаль иши” Ғарб давлатлари ва Россия ўртасида дипломатик муносабатларининг жиддий совуқлашишига сабаб бўлмоқда. Россия АҚШнинг 60 нафар дипломатик вакилини ҳамда Европа давлатларининг 20 дан ортиқ дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганини олдинроқ маълум қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Аэрофлот Ҳитроу нота 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!