М.Раҳимжонова қутқариб олиниб касалхонага ётқизилган.
29 март куни Наманган вилоятининг Учқўрғон шаҳридаги каналга тушиб кетган қизни қутқармоқчи бўлган йигитнинг ўзи чўкиб кетди.
Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, 19 ёшли М.Раҳимжонова 29 март куни соат 17.00 ларда Учқўрғон шаҳар Нодира кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шимолий Фарғона” каналига тушиб кетган.
Буни шу ердан ўтиб кетаётган Уйчи туманилик 21 ёшли С.Исомхўжаев кўриб қолган ва ўзини сувга ташлаган.
Лекин сувга тушган йигитнинг ўзи чўкиб кетган. М.Раҳимжонова эса қутқариб олиниб касалхонага ётқизилган.

Фирдавс БЕК