...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги дискотекада чиққан жанжалда қўриқчилар меҳмонни ўлдириб қўйди


15:11, 09.08.2018 Жамият
 18 847

Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги тунги клубда рўй берган.

8 августдан 9 августга ўтар кечаси тахминан соат 00:25 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Aurum 898” тунги клуби олдида жанжал чиққан. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Клуб қўриқчиси ва меҳмон ўртасида чиққан можаро натижасида уч киши (уларнинг икки нафари қўриқчилар) пичоқдан олинган жароҳатлар билан шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
 
Маълумотга кўра, 25 ёшли Жамшид К. пичоқ билан муассасага киришга уринган. Қўриқчилар бунга йўл қўймагани учун Жамшид улардан бирига пичоқ билан зарба берган. Сўнг меҳмон ва қўриқчи ўртасида жанжал чиққан. Натижада Жамшид кўплаб тан жароҳати олган ва жароҳатлари сабаб бугун эрталаб вафот этган.
 
Жамшидга тан жароҳатлари етказишда айбланиб, муассасанинг уч нафар ходими ҳибсга олинган. Улар – 24 ёшли Саидазим К., 29 ёшли Шодали К. ва 26 ёшли Жаҳонгир Я. Клуб қўриқчиси бўлиб ишловчи, ҳодисанинг икки нафар иштирокчиси 41 ёшли Шерали И. ва Абдурасул М. олган жароҳатлари натижасида шифохонада қоляптилар.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Aurum 898 Юнусобод тумани пичоқбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар