Абдураҳмоновага халқ билан яқинлашиш, ҳисботлар билан чекланмай, реал фаолиятда ўзини кўрсатиш юклатилган.
Унга, аввало, даволаш ишларида тиббиётнинг замонавий ва самарали технологияларини кенг жорий этиш, жумладан, кордиология, неврология, терапия каби қатор йўналишларни такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш, тиббий радиология йўналишида илмий ишларни ривожлантириш, давр талабига мос малакали кадрларни тайёрлаш, хорижнинг нуфузли тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаган ҳолда, соҳа вакилларининг халқаро клиникаларда малака оширишларини, чет эл мутахассисларининг клиникада маҳорат дарсларини ташкил этиш каби вазифалар юклатилган.
Янги бош врачга халққа янада яқинлашиш, қоғозда қуруқ ҳисоботлар билан эмас, балки амалий натижалар билан одамлар ишончини қозониш, улар дардига малҳам бўлиш каби устувор йўналишлар ҳам белгилаб берилди.
Абдураҳмонова бунга қадар мазкур клиник шифохонанинг даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, шу билан бирга, бош врач вазифасини бажарувчи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.